10 июль, сешанба куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридаги Мустақиллик кўчасида Lacetti ва Matiz автомобиллари иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасида Lacetti’ни бошқариб кетаётган 1992 йилда туғилган аёл ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Ҳодиса тонгги соат 07:40 атрофида 26 ёшли аёл икки боласини боғчада қолдириб, 1 ва 8 ёшли қизлари билан уйга қайтаётган пайтда содир бўлган. Lacetti катта тезликда Matiz’нинг орқа ўнг томонига бориб урилди. Оқибатда Matiz ағанаб кетган, Lacetti эса қарама-қарши томонга чиқиб кетиб, пиёдалар йўлакчасига чиқиб ағдарилиб кетган.
Matiz ҳайдовчиси ҳодиса оқибатида жиддий тан жароҳати олмаган. Lacetti ҳайдовчиси олган тан жароҳатларидан Ангрен шаҳар шифохонасида вафот этга. Машинада бўлган икки қизи тан жароҳати олиб, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Дастлабки суриштирув ва аниқланган ҳолатларга кўра, ҳайдовчи аёл хавфсизлик камари тақмаганлиги, салонда бўлган ҳали 2 ёшга ҳам тўлмаган фарзандини ташишда махсус ўриндиқдан фойдаланмасдан ёки қаровсиз ҳолда олиб юргани аниқланди.
Изоҳ (0)