S7 Airlines («Сибирь») авиакомпанияси Москвадан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди. Бу ҳақда «Travel.ru» портали хабар берди.
Авиайўналиш 3 август куни очилади. Рейслар сешанба ва жума кунлари амалга оширилади, октябрдан эса пайшанба ва якшанба кунлари ҳам парвозлар йўлга қўйилади.
Авиакомпания Airbus A320 ҳамда Airbus A319 самолётларидан фойдаланишни режалаштирмоқда. Чипта нархлари бир томонга 9 минг рубль ёки 1,120 миллион сўм атрофида бўлади.
Апрель ўрталарида S7 Тошкентдан Хабаровск, Южно-Сахалинск, Владивосток шаҳарларига рейсларни йўлга қўйганди. Авиаташувлар код-шеринг келишуви доирасида амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)