Ўзбекистон фуқароси Тожикистондаги Варзоб дарёсида машинаси билан чўкиб кетди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Today.tj»" data-action="zoom" class="border lazyload" />
Chevrolet машинасида бўлган ҳайдовчи тоғ йўлида бошқарувни уддалай олмай, дарёга қулаган.
Автомобиль дарёдан топилди, жасадни қидириш ишлари давом этмоқда.
Тожикистон ИИВ машина ҳайдовчисининг шахсини аниқлади — у Самарқанд шаҳрида яшаган 27 ёшли Ҳамдамқул Азимов бўлиб чиқди.
Изоҳ (0)