Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида, Мевазор маҳалласида яшовчи П.Х. 7 июль куни маст ҳолда қайнотасининг уйида жанжал кўтарди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ширакайф куёв оилавий можаро асносида қайнотаси, шу ерда бўлган турмуш ўртоғи ва қайнукасига пичоқ уриб, жароҳат етказди.
Ҳодиса оқибатида уччовлон касалхонага ётқизилди. Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай қайнота оламдан ўтди.
П.Х. қўлга олинди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)