Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида 2 июль куни Д.Ш. исмли аёл ИИБга фирибгарликка дуч келганиюзасидан мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Унга кўра, шу йил апрель ойида соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли лўли миллатига мансуб номаълум аёлнинг олдига фол очтириш учун боради. Лўли аёл уни алдаб, ишончига кириб, 7 июнь кунига қадар ундан 800 доллар, 12 миллион сўм ва заргарлик буюмларини фирибгарлик йўли қўлга киритади.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Каттақўрғон туманида яшовчи Н.Қ. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинди.
Изоҳ (0)