Бугун, 6 июль санасида футбол бўйича Россияда бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионатининг 1/4 финал баҳслари бошланди. Кун тақвимидан 2 учрашув ўрин олганди.
Чорак финалнинг дастлабки ўйини нимчорак финалда Португалия ва Аргентинани қолдириб кетган Уругвай ҳамда Франция ўртасида кечди. Учрашувнинг 40-дақиқасида Антуан Гризманнинг узатмасини Рафаэль Варан боши билан Фернандо Муслера дарвозасига жойлаб қўйди. Биринчи бўлим Франциянинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 66-дақиқасида бу сафар Гризманнинг ўзи жарима майдонига кирмасдан кучли зарба берди, Муслера эса тўпни тўхтатишда хатога йўл қўйди. Натжада ҳисоб 2:0 кўринишини олди. «Дарё» ўқувчиларининг кўпчилиги Франциянинг ғалабасини тахмин қилганди.
Шу тариқа Франция ЖЧ—2018 нинг илк ярим финалчисига айланди.
Жаҳон Чемпионати
1/4 финал беллашувлари
6 июль, жума
Уругвай — Франция 0:2
Голлар: 0:1—40 Варан, 0:2—Гризманн.Уругвай: Муслера, Касерес, Хименес, Годин, Лаксалт, Торрейра, Нандес (Урретавискайя, 73), Весино, Бентанкур (Родригес, 59), Суарес, Стуани (Макси Гомес, 59).
Франция: Лорис, Павар, Варан, Умтити, Люка Эрнандес, Погба, Канте, Мбаппе (Дембеле, 88), Гризманн (Фекир, 90), Толиссо (Нзонзи, 80), Жиру.
Огоҳлантиришлар: Люка Эрнандес (33), Бентанкур (38), Родригес (69), Мбаппе (69).
Изоҳ (0)