2 июль куни сайтимиз орқали «Сарпомдаги нарсаларни сотиб кун кўряпмиз. «Бунёдкор» стадиони ходимлари 6 ойдан бери маошсиз ишлаяпти» номли хабар эълон қилинган эди.
«Дарё»нинг ишончли манбаларидан бири хабарига кўра «Бунёдкор» стадиони ишчи-ходимларига 3 ойлик маош пуллари бериладиган бўлган.
Манбага кўра бугуннинг ўзида ишчиларга 3-ой—январь, февраль ҳамда март ойларининг маошлари тўланиши бошланган.
6 ойдан бери маош олмаган стадион ходимлари иш ташлаш жараёнига етганда, «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг иқтисод ва молия бўйича бошқарув раиси ўринбосари Улуғбек Ашуров «Бунёдкор» стадионига ташриф буюрган. Ва ишчилар билан суҳбатда бўлиб, 3 ойлик иш ҳақлари, шунингдек, 8 март—Халқаро хотин-қизлар байрами, 21 март — Наврўз байрами, Рамазон ҳайити байрамларида бериладиган мукофот пуллари бугундан берилишини маълум қилган.
«Дарё» жараённи кузатишда давом этади.
Изоҳ (0)