Ўзбекистонлик ҳужумчи Игорь Сергеев яна «Пахтакор»га қайтди, деб хабар беради клуб матбуот хизмати.
«Пахтакор» футбол академияси тарбияланувчиси ҳисобланувчи Игорь Сергеев қисқа муддатли танаффусдан сўнг яна ўзининг жонажон клуби сафига қайтди.
Бугун, 6 июль куни у «Пахтакор» билан 2018 йил сўнггига қадар шартнома имзолади. Игорь ҳозирга қадар «шерлар» билан уч марта Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритиб, бир марта чемпионат тўпурарига ҳам айланган. Ҳаммаси бўлиб жамоа учун 121 та ўйинда майдонга тушиб, 64 та гол урган.
25 ёшли Сергеев пойтахт жамоасига қайтгунга қадар БААнинг «Ад-Дафра» клуби таркибида 10 ўйин ўтказиб, 1 та гол уришга эришганди.
Изоҳ (0)