Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2 июль куни АҚШнинг Флорида штатида 300 дан ортиқ экзотик ҳайвонларни ўз ичига олган хусусий қўриқхона яшин уриши натижасида ёниб кетди, деб ёзади National Geographic.

Фото: National Geographic

Фото: National Geographic

Ҳайвонлар сақланадиган, ёғочдан ясалган омборни яшин урган, аланга қуруқ конструкция бўйлаб шунчалик тез тарқалганки, қўриқхона эгаси унинг ёнгинасида жойлашган уйидан чиқиб келгунича олов бинони тўлиқ қамраб олган. Етиб келган ўт ўчирувчилар ҳам қўриқхонани сақлаб қолишга улгурмаган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ёнғин оқибатида 200 га яқин судралиб юрувчилар ва 100 тача балиқ нобуд бўлган. Энг узоқ бурчакларга тиқилиб олган бир нечта жониворларгина омон қолган.

Ўт ўчирувчилар фикрича, бино бунчалик осон алангаланувчи материаллардан қурилмаслиги керак. Бундан ташқари, унда яшинқайтаргич бўлиши зарур.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Муҳандислар хатолиги» — болалар устига қулаган бассейн томи, Москвада учувчилар айби билан ҳалокатга учраган самолёт, совет—фин урушининг якунланиши. Кун хронолог...
Маҳаллий
Қўқонда вояга етмаган қиз хонадондан 1,5 млн сўмлик тилла узук ўғирлади
Спорт
Лионель Месси мундиалдаги голлар бўйича Марадонага етиб олди. Аргентиналиклардан фақат бир футболчи ундан олдинда