• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда бир йилда 500 мингдан ортиқ ёшлар ишлаш учун чет элга чиқиб кетди

    Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 4 июль куни ёшлар билан манзилли ва тизимли ишлаш, улар учун муносиб шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

    Фото: Президен матбуот хизмати

    Фото: Президен матбуот хизмати

    Йиғилишда қайд этилганидек, ёшлар ўртасидаги муаммолар, жумладан, жиноятчиликнинг илдизи аксар ҳолларда ишсизликка бориб тақалади. Жойларда ёшларнинг бандлигини таъминлаш борасида жиддий муаммолар мавжуд. 1700 дан ортиқ меҳнат ярмаркаси ўтказилганига қарамай, уларда иштирок этган ёшларнинг атиги 5 фоизи ишга жойлаштирилгани, сўнгги бир йилда 509 минг нафар ёшлар узоқ муддатга чел элларга чиқиб кетгани ишга масъулиятсиз ёндашувдан далолат беради.

    Ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилишимиз керак, деди давлат раҳбари.

    Қуйи Чирчиқ тумани мисолида олинадиган бўлса, бу ерда ёшларнинг ҳисоботларда кўрсатилганидек 2,5 минги эмас, балки 6,3 мингдан зиёди ишсиз экани аниқланди. Туман ёшларини қийнаб келаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилган. Ижтимоий-иқтисодий вазият ва ёшларнинг ижтимоий фаоллигидан келиб чиққан ҳолда, тумандаги 37 та маҳалланинг 13 таси «оғир», 18 таси «қониқарсиз» ва 6 таси «қониқарли» тоифага ажратилиб, уларни босқичма-босқич «яхши» тоифасига ўтказиш бўйича манзилли ишлар йўлга қўйилган.

    Жумладан, «Ёшлар меҳнат гузарлари» ташкил этиш учун бино ва ер майдонлари ажратилди, бўш иш ўринлари ярмаркаси ва бошқа тадбирлар натижасида 1200 дан зиёд ишсиз ёшнинг бандлиги таъминланди, тадбиркорлик фаолияти учун ёшларга 2,3 миллиард сўм кредит ажратилди.

    Ушбу тажриба асосида Ёшлар куни арафасида «Ёшлар — келажагимиз» Давлат дастури тасдиқланди ва уни барча туман ва шаҳарларда амалга ошириш бошланди. Дастур ижроси учун Ёшлар иттифоқи ҳузурида «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси ҳамда унинг туман ва шаҳар филиаллари ташкил этилди. Бу тузилма маблағларидан ёшларнинг бизнес лойиҳалари учун йиллик 7 фоиз ставка билан имтиёзли кредит берилади. Дастурда ҳар бир туманда ажратиладиган кредит ҳажми ва уни олувчилар сони, кредит бериладиган фаолият йўналишлари, бунинг натижасида яратилиши зарур бўлган иш ўринлари миқдори аниқ белгилаб қўйилган. Шунингдек, ҳар бир фермерга биттадан банд бўлмаган ёшни бириктириш кўзда тутилган.

    Давлат раҳбари муваффақиятга эришган ёш тадбиркорлар орасидан 2 ҳафта муддатда жамғарманинг туман ва шаҳар филиаллари раҳбарларини тайинлаш, Инвестиция ва Ижтимоий масалалар комплексларининг республика ва ҳудудий органлари ҳамда тижорат банклари ходимларининг 30 фоизини лавозими ва иш ҳақини сақлаган ҳолда, янги тузилмага, унинг туман ва шаҳар филиалларига бириктириш лозимлигини таъкидлади.

    Дастур ижросини самарали мувофиқлаштириб бориш учун Бош вазирга Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича республика комиссияси аъзоларини ҳар бир ҳудудга шахсан масъул этиб бириктириш ҳамда улар бошчилигида давлат идоралари, жамоат ташкилотлари раҳбар ходимлари ва вилоят прокурорларидан иборат таркибда ишчи гуруҳлар ташкил этиш вазифаси топширилди.

    Ҳокимлар ва сектор раҳбарлари ҳар ҳафта камида икки кун уюшмаган, ҳеч қаерда ишламайдиган ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганиши, энг аввало, бандлигини таъминлаш чораларини кўриши лозимлиги қайд этилди.

    Йиғилишда ёшларни маънан баркамол этиб тарбиялаш, уларни турли оқимлар ва ёт ғоялар таъсиридан асраш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бунинг учун ёшлар билан маънавий-маърифий йўналишдаги ишларни янада жонлантириш, уларни музей, театр ва бошқа маданий-маънавий масканлар, спорт мусобақалари, илм-фан, спорт ва амалий санъат тўгаракларига фаол жалб этиш орқали бўш вақтини мазмунли ўтказишини ташкил этиш зарур.

    Фарзанд тарбияси ва юриш-туришидан огоҳ бўлмасак, уларни илму-ҳунарга ўргатмасак, кўзи меҳнатда қотмаса, муносиб иш топиб бермасак, уларни зарарли таъсирлардан ҳимоя қилиш қийин бўлади, деди Президент.

    Шундан келиб чиққан ҳолда Ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига ёшларни маънан баркамол этиб тарбиялаш, уларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш ва ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишининг олдини олишга қаратилган таъсирчан, амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш топширилди.

    Йиғилишда ушбу долзарб ишга сенаторлар, Олий Мажлис ва маҳаллий Кенгашлар депутатларини фаол жалб этиш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Зотан, халқ вакиллари сифатида депутатлар корпуси ёшлар келажаги учун ҳаммадан ҳам кўпроқ жон куйдириши лозим. Улар жойларда сиёсий партияларнинг ёшлар қанотлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш, амалий учрашув ва тадбирлар орқали мазкур дастур ижросини таъминлашда фаол иштирок этиши, ҳудудларда фаолият олиб борадиган ишчи гуруҳларга амалий ёрдам кўрсатиши зарур.

    Вояга етмаган қизлар ўртасида эрта турмуш ва туғруқлар сони кўпайгани билан боғлиқ муаммолар ҳам муҳокама қилинди. Афсуски, эрта турмуш қуриш ва ажрашиш муаммоси бўйича жойларда фақатгина ота-оналарни айбдор қилиш билан чекланиш ҳоллари кузатилмоқда. Аслида бўлар иш бўлганидан кейин эмас, балки салбий ҳолатларни юзага келтирмаслик учун олдиндан манзилли ишлаш тизимини жорий этиш керак.

    Шу муносабат билан Хотин-қизлар қўмитаси, «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш кенгаши, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими вазирликларига бу йўналишдаги ишларни танқидий қайта кўриб чиқиш ва таъсирчан чора-тадбирларни белгилаш вазифаси топширилди.

    05.07.2018, 09:15   Изоҳ (0)   20515
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда жиноят содир этган 22 минг кишининг ярмини ёшлар ташкил этди

    05.07.2018, 08:45

    Ўзбекистондаги мактабларда янги ўқув йили 10 августдан бошланадими?

    05.07.2018, 08:02

    Ўзбекистонда 101 давлат фуқаролари 5 кунгача визасиз қолиши мумкин

    05.07.2018, 07:43

    Ўзбекистонда 20 йил давомида илк бор 40 та болалар боғчаси қурилади

    04.07.2018, 23:53

    Қорақалпоғистонда давлат аҳамиятидаги автомобиль йўли 20 кун ичида таъмирланиб, фойдаланишга топширилди

    04.07.2018, 23:45

    Марказий банк валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширишнинг янги тартибини тасдиқлади

    04.07.2018, 23:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.