Ўзбекистонда охирги 20 йил давомида илк бор бир йил — 2018 йил давомида умумий қуввати 7775 ўринли 40 та болалар боғчаси қурилади. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Шунингдек, 29 та MTM капитал, 298 таси эса жорий таъмирланади.
Мазкур кўрсаткичлар давлат раҳбари томонидан тасдиқланган Мактабгача таълим муассасаларини қуриш, капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш манзилли дастурида кўзда тутилган.
Дастурнинг умумий қиймати 1,25 триллион сўмдан ошади.
Экспертларга кўра, ушбу чоралар нафақат янги ўринларни яратиш, балки шу пайтгача фойдаланилмай келинган қувватларни ишга солиш орқали болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш даражасини ошириш имконини беради.
Изоҳ (0)