Электрон виза 30 кун давомида Ўзбекистон ҳудудида бўлиш ҳуқуқини беради ва ундан тақдим этилган кундан бошлаб 90 кун ичида фойдаланиш мумкин. Бу Ўзбекистон Президентининг чет эл фуқароларини мамлакатга кириш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисидаги қарорида кўзда тутилган, дея хабар беради «Халқ сўзи».
Виза олиш учун мурожаат юборилган кундан ташқари 2 кун ичида кўриб чиқилади. Мурожаатларни кўриб чиқиш учун 20 АҚШ доллари миқдорида бож тўланади.
Қарорда 15 июлдан бошлаб Ўзбекистондаги халқаро аэропортлар орқали учинчи томонга ташриф буюрмоқчи бўлган 101 давлат фуқаролари 5 кунгача Ўзбекистонда визасиз қолиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.
Изоҳ (0)