Давлат хизматлари агентлиги жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлимига журналистларни ишга таклиф этади. Бу ҳақда агентликнинг ушбу бўлими эълон берди.
Таклиф қилинаётган иш қуйидаги фаолият йўналишларидан иборат: аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Давлат хизматлари марказлари орқали яратилаётган қулайликлар мазмунини креатив ва инновацион ёндашув асосида аҳолига етказиш, рус ва ўзбек тилларида ҳуқуқий тушунтиришлар тайёрлаш, концепциялар, пресс-релизлар ёзиш ва бошқа шакллардаги ҳуқуқий тарғибот ишлари.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- олий журналистик маълумот;
- меҳнат қонунчилиги доирасида бошқа талаблар.
Номзодлар ўзлари ҳақидаги маълумотномани (резюмени) info@davxizmat.uz ёки press.davxizmat@mail.ru электрон почта манзилига юбориши лозим.
Қўшимча маълумот учун: (0371) 207-00-66.
Изоҳ (0)