Ўзбекистонда 15 июлдан электрон кириш визаларини расмийлаштириш ва тақдим этиш тизими —E-visa.uz жорий этилади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Бу Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил 4 июлда имзоланган «Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасига кириш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган.
Ушбу санадан бошлаб чет эл фуқароларининг Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига мурожаат қилиш мажбурияти ҳам бекор қилинади.
Изоҳ (0)