Ўзбекистонда 2025 йилнинг 6 ойида 34,7 минг нафар шахс соғломлаштирилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

Келтирилишича, агентлик тизимидаги 11 та санаторийда 2025 йилнинг январь—июнь ойларида жами 34,7 минг нафар фуқаро соғломлаштирилди. Бу ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичга нисбатан 125,7 фоизга кўпдир (2024 йилда 27,6 минг нафар).
27,7 минг нафар фуқаро йўлланма асосида, яна 7 минг нафари эса пулли асосда санаторий хизматларидан фойдаланган. Йўлланма асосида соғломлаштирилганлар сони 2024 йилга нисбатан 138,3 фоизга ошган.
Соғломлаштирилган фуқаролар таркибига асосан эса уларнинг 17,3 минг нафари (62,6 фоиз) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, 9,1 минг нафари (33,1 фоиз) ёшга доир пенсия олувчилар, 642 нафари (2,3 фоиз) ёлғиз кекса ва ўзгалар парваришига муҳтож шахслар, 561 нафари (2 фоиз) бошқа тоифадаги фуқароларни ташкил этди.
Солиштирма таҳлилга кўра, 2024 йилда санаторийларда соғломлаштирилган ёлғиз кекса ва парваришга муҳтож шахслар сони 520 нафар бўлган бўлса, жорий йилда ушбу кўрсаткич 642 нафарга етди. Натижада 1,2 баробар ўсиш қайд этилди.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар сони ҳам кескин ортиб, 2024 йилдаги 4 560 нафардан 2025 йилда 17 319 нафарга етди. Бу 3,8 баробар ошганини кўрсатади.
Ўзбекистон руҳий саломатлик ва фаровонлик бўйича рейтингда 83 та давлат ичида 74-ўринни эгаллаган эди.
Марказий Осиё давлатлари орасида руҳий ҳолат умумий ҳисобда оғирлигича қолмоқда. Шунга қарамай, Ўзбекистон минтақа давлатлари ичида энг яхши натижани қайд этган. Қўшни давлатлар рейтингда қуйидаги ўринларни эгаллаган:
- Қозоғистон – 76-ўрин;
- Қирғизистон – 79-ўрин;
- Тожикистон – 80-ўрин.
Дунё бўйича ўртача руҳий ҳолат индекси 63 баллни ташкил қилмоқда. Бу инсонлар ойда тахминан 21 кун давомида ўзини барқарор ва фаол ҳис қилишини англатади. Аммо Марказий Осиё давлатлари бу кўрсаткичдан анча ортда қолмоқда. Ўзбекистон 54,5 баллни, Қирғизистон ва Тожикистон 51,2 баллни қўлга киритган. Қозоғистон эса (52,3 балл) Бразилия, Жанубий Африка республикаси ва ҳаттоки Афғонистон билан деярли бир даражада.
Изоҳ (0)