Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея охирги саккиз ой мобайнида ракета учириш ва ядро синовларини амалга оширмаганлигини маълум қилди ва унинг сай-ҳаракатларисиз Вашингтон Пхеньян билан уруш олиб бораётган бўлишини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда у 3 июль, сешанба куни Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».

Фото: EPA

Фото: EPA

«Менинг ҳаракатларимсиз, ҳозир Шимолий Корея билан урушаётган бўлардик», — деб ёзди у.

Трамп, шунингдек, КХДР билан музокаралар «яхши» кетаётганлиги, фақат мухолифатчи партиялар шикоят қилаётганлигини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва КХДР етакчилари илк бор 12 июнь куни Сингапурда учрашди. Саммит якунлари бўйича, Трамп ва Ким Чен Ин икки томонлама алоқаларни ривожлантириш ва Корея яриморолида тинчликка эришиш учун биргаликда ҳаракат қилиш ҳақидаги келишувни имзолади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Қаршида Cobalt ҳайдовчиси 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ногирон фуқаронинг бўйнига занжир боғлангани акс этган видео юзасидан изоҳ берилди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафта охирига бориб аномал совуқ бўлиши кутилмоқда