Хитойда ОАВга АҚШ президенти Дональд Трампга нисбатан кескин фикрлар билдириш чекланди. Шунингдек, Трамп ҳамда Оқ уй маъмурияти вакилларининг савдо уруши юзасидан айтган изоҳ ва фикрларини ХХР ҳукуматининг расмий баёнотидан олдин эълон қилиш тақиқланди. Бу ҳақда China Digital Times хабар берди.
ОАВ Америка янгиликларини ва савдо уруши юзасидан айтилган фикрларни тарқатиши, АҚШ етакчисини «қўпол сўзлар» билан танқид қилиши мумкин эмас. Шу билан бир вақтда узоқ давом этадиган низоларга тайёр бўлиш кераклиги қайд этилган.
Хабар берилишича, айни пайтда мамлакатлар ўртасидаги савдо низоси тийиб туришни ва ҳаракатларнинг ўйланганлигини кўрсатмоқда.
Изоҳ (0)