Калифорниялик генетиклар неандертал одамлар миясининг биринчи кичик нусхасини яратди. Бунда олимлар қадимий одамлар ДНКси фрагментларини тўқима ҳужайралар геномига кўчириб ўтказган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Айни пайтда уларни оддий кўз билан кўриш мумкин. Янада каттароқ нусхаларни ўстириш учун ҳеч нарса халақит бермайди. Айни пайтда бундай тузилмалар ичига томирларни «чоп этиш» технологиясини яратиш устида иш олиб борилмоқда.
2009 йилда ўтказилган тажрибаларда неандерталлар геномининг «қайта тирилиши» ва очилиши неандертал одамларнинг замонавий одамлар аждодлари билан алоқада бўлгани ва уларнинг ДНКсида ўз генининг тахминан 2—4 фоизини қолдирганини кўрсатган. Бу генларнинг бир қисми кроманьон одамларга шимолдаги ҳаётга мослашишга, кучли иммунитетга ва бошқа хусусиятларга эга бўлишга ёрдам берган.
Изоҳ (0)