Туз истеъмоли ўлим хавфи билан бевосита боғлиқ. Бу ҳақда халқаро илмий гуруҳ маълум қилди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Олимлар 30—54 ёшда бўлган юқори артериал қон босимига эга 2974 нафар бемор иштирокида тадқиқот ўтказган. Илмий гуруҳ турли усуллар билан беморлардан йиғилган пешоб намуналаридаги натрий даражасини таҳлил қилган.
24 йиллик кузатувлар давомида тажрибанинг 272 нафар иштирокчиси вафот этган. Аниқ бўлишича, туз истеъмоли ва ўлим хавфининг ошиши ўртасида бевосита алоқа мавжуд.
Изоҳ (0)