Венгрия парламенти «Стоп Сорос» номи остида маълум бўлган бир қатор қонунларни маъқуллади. Мазкур қонунлар ноҳукумат ташкилотларга нисбатан чекловларни амалга киритади ва ноқонуний муҳожирларга ёрдам беришни жиноят сифатида талқин қилади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Хабар берилишича, депутатлар кўпчилик овоз билан конституцияга киритиладиган ўзгартиришни ҳам маъқуллаган. Конституцияга киритилаётган қоида «хорижий аҳоли» учун мамлакатга доимий асосда кўчиб келишни ноқонуний этиб белгилайди.
Аввалроқ Венгрия ҳукумати томонидан парламентга киритилган «Стоп Сорос» қонун лойиҳаларининг янги талқини ноқонуний муҳожирларга молиявий ёрдам берганлик ёки уларни қўллаб-қувватловчи ташкилий фаолият билан шуғулланганлик учун жиноий жавобгарликни амалга киритишни кўзда тутади.
Изоҳ (0)