Фотомодель ва актриса Ким Кардашяннинг сиёсат билан шуғулланиш эҳтимоли бор, деб ёзмоқда CNN.
Кардашян гиёҳванд моддаларни сақлашда айбланган 63 ёшли афроамерикалик Элис Жонсоннинг афв этилишига эришган. Актрисанинг сўзларига қараганда, бу воқеа унинг ҳаётини ўзгартириб юборган.
CNN журналистининг президентлик сайловларига номзодини қўйиши тўғрисидаги саволига Кардашян «Ҳеч қачон ‘ҳеч қачон’ деб бўлмайди. Лекин бу мен сайловларга тайёргарлик кўришни бошладим, дегани эмас», – дея жавоб берган.
Аввалроқ, 6 июнь куни АҚШ президенти Дональд Трамп Ким Кардашяннинг илтимосига кўра Элис Жонсоннинг қамоқ муддатини қисқартиргани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)