«Миллион» жамоасининг собиқ аъзоси Отабек Мирзахолов «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад уюштирди.
Интервью давомида Отабек Мирзахолов «Миллион» жамоасидан кетиш сабаблари ҳамда янги «Миллий арт» жамоаси тузилганлиги ҳақида батафсил гапириб берди.
Ҳеч нарса бесабаб бўлмайди, бу нарсанинг ҳам ўзига яраша сабаблари бор. Тўғрисини айтадиган бўлсам, шунақа саволларга жавоб бермаслик учун, интервью беришдан қочиб юрган эдим. Ўзаро келишувга кўра, ижод борасида алоҳида-алоҳида бўлиб ижод қилишга қарор қилдик. Энди ижод шунақа эканда, алоҳида ижод қиладиган вақтимиз келибди, биз алоҳида ижод қилишни бошладик. Ўйлашимча бундан мухлислар фақат ютади, чунки ҳар йили ўнта кулгу концерти бўлаётган бўлса, бундан буёғига ўша концертлар сони ўн битта бўлади. Қўлдан келганича мухлисларни кулдиришга ҳаракат қиламиз, сабаби, қўлимиздан фақат шу иш келади. Ижодий тамонлама бўлинишга тўғри келиб қолди, сабаби у гуруҳда ижод қилаётган болаларнинг формати, ажралиб чиққан болаларнинг форматига тўғри келмай қолди. Бу фақат ижод томонлама, ҳаётда биз худди аввалгидек ака-укамиз, борди-келдимиз бор.Отабек Мирзахолов, «Миллий арт» жамоаси аъзоси
Изоҳ (0)