Голливуд актрисаси ва БМТнинг яхши ният элчиси Анжелина Жоли 16 июнь, шанба куни Ироқнинг Мосул шаҳрига келди, деб хабар беради «РИА Новости».
Қочоқлар масалалари бўйича Олий комиссар топшириғи билан америкалик актриса шаҳарнинг жанговар ҳаракатлар чоғида жабрланган туманларини бориб кўрди. Жолини ИШИД етакчиси 2014 йилда «халифалик» тузилгани ҳақида эълон қилган масжидга олиб боришди.
Жоли ўзи билан Ироқнинг тинч аҳолисига гуманитар ёрдам олиб келди. Дунё мамлакатлари Ироқ ҳукуматига ёрдам беришни ваъда қилган, аммо, Ироқ собиқ мудофаа вазири Холид ал-Обидий маълум қилишича, Мосулни қайта тиклаш ишлари ҳали бошланмаган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)