«Барселона» ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Жерар Пике билан унинг рафиқаси қўшиқчи Шакиранинг уйига ўғри тушди. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, ўғрилар Барселона шаҳрида кузатилган момақалдироқдан фойдаланиб, футболчининг уйига сездирмасдан кириб олган ва уйдан қимматбаҳо буюмлар, соатлар ва тақинчоқларни ўмариб кетган. Таъкидланишича, ҳеч кимга жароҳат етмаган.
Ўғирлик содир этилган вақтда уйда ҳеч ким бўлган. Шакира Европа бўйлаб гастролда, Пике эса Испания терма жамоасининг машғулотларида қатнашаётган бўлган.
Содир этилган жиноят юзасидан Пикенинг ота-онаси полицияга мурожаат қилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Футболчи ва қўшиқчи 2011 йилдан буён бирга яшайди. Улар биргаликда беш ёшли Милана ва уч ёшли Сашани тарбия қилиб келмоқда.
Изоҳ (0)