Франциянинг Тулона шаҳрида қора либосга бурканган аёл қўлида пичоқ билан супермаркет ташрифчиларига ташланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Хабарномада айтилишича, аёл ҳужум чоғида «Аллоҳу Акбар!» деб ҳайқирган.
Воқеа Франция жанубидаги Сен-Сюр-мен департаментида, Leclerc супермаркетида рўй берган. Супермаркет ходимлари аёлни ушлаб, полицияга топширган.
Аёл руҳий хаста эканлиги тахмин қилинмоқда. Айни пайтда тергов давом этмоқда, жиноятчининг мотивлари аниқлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)