Қозоғистон жанубида йўловчи поездининг бир неча вагони издан чиқиб кетди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ҳодиса Остона—Олмаота йўналишидаги поездда, Жамбул вилоятининг Шус туманида рўй бергани билдирилмоқда.
Гувоҳлар йўловчилар ёнбошлаб қўйган вагонлар ойналарини синдириб, ташқарига чиқаётганини таъкидламоқда.
Воқеа жойига қутқарувчилар юборилди. Жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмади.
Изоҳ (0)