Интернетга гувоҳлар 16 июнь, шанба куни Япония жануби-ғарбидаги Кюсю оролида вулқондан кул отилиши акс этган видеоларни жойламоқда, деб ёзади «Вести.ru».
Баландлиги 1,1 километрдан ортиқ бўлган Сакурадзима вулқони ҳаракатга келиши натижасида қарийб беш километрли кул устуни яқин орадаги аҳоли пунктларини қоплаб олди.
Шунингдек, вулқон оғзидан 800—1 минг метр масофага йирик тошлар отилиб чиққани қайд этилган.
Айни пайтда хавфнинг мавжуд бешта даражасидан учинчиси эълон қилинган.
https://youtu.be/qt0fFFjPqm4
Изоҳ (0)