Ҳиндистон шимоли-шарқидаги ҳудудларда сув тошқини оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлган. Сув тошқини Ассам, Мизорам ва Трипура штатларига катта талофат етказган. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар беради.
Минтақадаги кучли муссон ёмғирлари дарёлардаги сувнинг кескин кўтарилишига олиб келган ва кўплаб кўчкиларга сабаб бўлган.
Сув тошқини оқибатида камида 425 минг киши жабрланган.
Қочқинларни жойлаштириш учун маҳаллий ҳокимият органлари вақтинчалик яшаш жойларини ташкил қилган ва фалокатдан зарар кўрган аҳолига ёрдам кучлари юборилганлиги ҳақида маълумот берган.
Изоҳ (0)