Америка президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Сингапурда яккама-якка учрашувини якунлади, деб ёзади «Газета.ru». Трансляцияни ABC телеканали олиб бормоқда.
Музокараларнинг ушбу босқичи тугагач, Трамп учрашув «жуда яхши» ўтганини маълум қилди. Шу билан бирга, журналистлар Трампнинг КХДР раҳбари билан «алоқалари жуда яхши» эканлиги ҳақида айтганини эшитди.
Айни пайтда мамлакатлар етакчилари ва вакиллари ўртасида кенгайтирилган таркибда музокаралар бўлиб ўтмоқда. Америка томонига Трампдан ташқари, давлат котиби Майк Помпео, миллий хавфсизлик бўйича президент маслаҳатчиси Жон Болтон ва Оқ уй аппарати раҳбари Жон Келли вакиллик қилмоқда. КХДР томонидан эса музокаралар столи атрофида Корея Меҳнат партияси раиси ўринбосари Ким Ён Чхоль, Корея Меҳнат партияси раиси ўринбосари ва Марказий қўмитаси халқаро бўлими мудири Ли Су Ён, КХДР ташқи ишалр вазири Ли Ён Хо бор.
Изоҳ (0)