Сурия ҳарбийлари Россия ҳарбий-космик кучлари кўмагида Хомс провинцияси жанубида жангарилар ҳаракатининг олдини олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Таъкидланишича, жангрилар ат-Танф туманидан Пальмира томонга йўл олган эди. Ҳаракат барбод қилинган, беш нафар жангари, пикап ва битта мотоцикл йўқ қилинган. Қолган жангарилар тарқалиб кетган ва ортга қайтган.
Қўшимча қилинишича, суриялик кузатувчилар Гураб тоғлари ҳудудида мотоцикллар ва пикапларда йирик калибрли қуроллар билан ҳаракатланаётган террорчиларнинг катта гуруҳини аниқлаган.
Изоҳ (0)