Франкфурт халқаро аэропортида ёнғин юз берди. Аэродромдаги шатакка олувчи автомобиль ёниб кетган, олов ундан самолётга ўтган. Ҳодиса 11 июнь куни эрталаб юз берган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Ёнғин оқибатида учувчи кабинаси зарарланган, шу сабабли Филадельфияга йўл олган йўловчиларга бошқа самолёт таклиф қилинган. Хабар қилинишича, ўткир тутун сабабли олти кишининг нафас йўллари зарарланган.
Lufthansa авиакомпанияси вакилининг маълумотларига кўра, шатакка олувчи транспорт Star Alliance компаниясига тегишли бўм-бўш Airbus A340 самолётини йўловчиларни чиқариш жойига олиб бориши керак бўлган.
Ёнғин сабаби номаълум, унинг етказган зарари аниқланмоқда. Star Alliance таркибига кирувчи Lufthansa томонидан маълум қилинишича, зарар қамровини мутахассислар баҳолаши керак.
Изоҳ (0)