Яқин Шарқдаги инқирозни икки мамлакатнинг ҳам мавжудлигини таъминлаш орқали ҳал этиш мумкин. Бу ҳақда Евроиттифоқнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Федерика Могерини маълум қилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Унинг таъкидлашича, Европа Иттифоқининг позицияси Қуддусни ҳам Исроилнинг, ҳам Фаластиннинг пойтахтига айлантиришдан иборат.
«Биз икки давлатнинг ҳам мавжудлиги — Яқин Шарқдаги можарони ҳал этишнинг ягона чораси деб ҳисоблаймиз», — дейди Могерини.
Шунингдек, Могерининг қўшимча қилишича, Европа Иттифоқи ушбу мақсадга эришиш йўлида ўз қарашларини ўзгартирмаган ҳолда ишлашни давом этади.
Изоҳ (0)