Россиянинг Челябинск вилоятидаги Карабаш шаҳри — сайёранинг энг ифлос шаҳарларидан бири, деб ёзади National Geographic. Бунга мис ишлаб чиқариш заводи сабабчи бўлиб, у юз йиллик фаолияти давомида ўз атрофидаги тупроқ, дарё ва тепаликларни даҳшатли даражада заҳарлади.
Бунда гап экологик офатнинг кўламида эмас (заҳарланган ҳудуд майдони нисбатан кичик), балки атроф-муҳитга бевосита ёки кислота ёмғирлари кўринишида ташланаётган заҳарли ишлатилган химикалиялар концентрациясида, уларнинг интенсив таъсирида.
Изоҳ (0)