КХДР етакчиси Ким Чен Ин ва Америка президенти Дональд Трамп 12 июнь куни Сингапурдаги саммитда икки мамлакат ўртасидаги «янги алоқалар»ни муҳокама қилади. Бу ҳақда Шимолий Кореянинг Марказий телеграф агентлиги маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Таъкидланишича, мамлакат етакчилари ўзаро манфаатли бўлган масалалар бўйича фикр алмашади.
«Бу ҳам КХДР ва АҚШ ўртасида ўзгарган давр талабларига мувофиқ янги алоқалар ўрнатиш ва Корея ярим оролида доимий ва барқарор тинчлик тизимини яратиш масаласи, ҳам Корея ярим оролини қуролсизлантиришни амалга ошириш ва бошқа масалалар», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)