КХДР етакчиси Ким Чен АҚШ президенти Дональд Трампни июлда Пхеньянга ташриф буюриб, у ерда олий даражадаги иккинчи учрашувни ўтказишга таклиф қилди, деб ёзади «ТАСС».
Жанубий Кореянинг «Чунан ильбо» газетаси ўз манбасига таяниб хабар беришича, бундай таклиф 1 июнь куни Трампга КХДР Меҳнат партияси Марказий қўмитаси раиси ўринбосари Ким Ён Чхол томонидан берилган хатда бўлган. Газета қайд этишича, «иккала томон ҳам ўшанда алоқаларни олий даражада давом эттиришга шайлигини билдирган».
Дональд Трамп ва Ким Чен Ин ўртасидаги тарихий учрашув 12 июнь куни Сингапурнинг Сентос оролидаги Capella меҳмонхонасида бўлиб ўтади. Иккала етакчи ҳам аллақачон Сингапурга етиб келган.
Изоҳ (0)