КХДР етакчиси Ким Чен Ин Сингапур бўйлаб давлат рақам белгисига эга бўлмаган ва фақат КХДР байроқлари ўрнатилган машинада ҳаракатланмоқда, деб ёзади «ТАСС».
АҚШ президенти Дональд Трамп Сингапур бўйлаб ҳаракатланаётган машинага эса Америка ва Сингапур байроқлари ҳамда АҚШ рақам белгиси ўрнатилган.
Зирҳли Mercedes S600 Pullman 10 июнь куни Пхеньяндан Ил-76 самолётида Сингапурнинг Чанги аэропортига олиб келинди. Бундан ташқари, КХДР делегацияси Сингапурга Maybach автомобилини ҳам олиб келди, у Mercedes билан изма-из юрибди.
Трамп, Ким Чен Индан фарқли ўлароқ, Чангига эмас, Пайя-Леба ҳарбий базасига етиб келди.
Сингапур бош вазири Ли Сянь Лун билан «Истана» қароргоҳида бўлиб ўтган учрашувга Америка етакчиси иккита бир хил Cadillac’дан иборат кортежда борди.
Изоҳ (0)