Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 8 июнь, жума куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5—10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12—17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 21—23 даража илиқ, кундузи 32—34 даража иссиқ бўлади, деб ёзмоқда ЎзА.
Қорақалпоғистон, шунингдек, Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Қорақалпоғистон ва Хоразмда кечаси 20—25 даража илиқ, кундузи 30—35 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоийда кечаси 22—27 даража илиқ, кундузи 33—38 даража иссиқ бўлади.
Тошкент вилоятида кечаси 20—25 даража илиқ, кундузи 32—37 даража иссиқ бўлади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда кечаси 20—25 даража илиқ, кундузи 32—37 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарёда кечаси 22—27 даража илиқ, кундузи 34—39 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғонада кечаси 17—22 даража илиқ, кундузи 30—35 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида кечаси 12—17, кундузи 17—22 даража илиқ бўлади.
Вилоятлар ва тоғли ҳудудларда шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15—20 метргача кучайиши мумкин.
Изоҳ (0)