Бош прокуратура ҳузуридаги мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилоят бошқармаси Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси билан ҳамкорликда муайян ишларни амалга оширмоқда. Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ўтган давр мобайнида 1505 та юридик шахсдан 47 миллиард 43 миллион 100 минг сўм солиқ қарзи ундирилди. деб хабар беради ЎзА.
191 та юридик шахс тугатилганлиги аниқланиб, 1 миллиард 149 миллион 300 минг сўм солиқ қарзини ундириш тугатиш комиссиялари зиммасига юклатилди.
4933 та жисмоний шахснинг мол-мулк ва ер солиғидан бўлган 2 миллиард 458 миллион 400 минг сўмлик қарзини ундириш чоралари кўрилди.
Хатланган мол-мулклардан жами 5 миллиард 572 миллион сўмлик мол-мулкларни «Э-аукцион» электрон савдолари орқали сотиш учун чиқарилди.
Тўланмаган солиқларни мажбурий тартибда ундириш давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)