Тошкент вилоятининг Бекобод туманида яшовчи Н.Б. 3 июнь куни туман ИИБга қўнғироқ қилиб, унинг уйи олдида Сардор исмли шахс маст ҳолда жанжал кўтариб, безовта қилаётганлигини билдириб, ёрдам сўради. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
Мазкур хабар юзасидан шу ҳудудга хизмат кўрсатувчи туман ИИБ профилактика инспектори Б.А. воқеа жойига келиб, Бекобод шаҳрида яшовчи, муқаддам 3 марта судланган С.Р.ни тартибга чақирганда у инспекторнинг кўкрагига пичоқ уриб, воқеа жойидан қочиб кетади.
Профилактика инспектори жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди. Кўрилган чоралар натижасида С.Р. қўлга олинди.
Изоҳ (0)