Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 3 июнь куни рўй берган ЙТҲда ота-бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
Шу куни Оқтунли қишлоғида яшаган А.Ж. ВАЗ-21063 русумли машинасини қишлоқ ички йўлида ҳайдаб кетаётганида, автомобилнинг орқа реактив тягаси чиқиб кетиб, йўл четига ағдарилади.
А.Ж. жароҳат олиб воқеа жойида ҳалок бўлди. Унинг машинада бирга бўлган қизи касалхонага келтирилганида оламдан ўтди.
Изоҳ (0)