Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд вилоятида нафақа тайинлаш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда 3 йил меҳнат стажини қўшиб ёзиб бериш эвазига 200 АҚШ доллари талаб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ИИБ матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.

2018 йил 13 май куни Н.Халилова онаси Р.О.Норматовага Самарқанд шаҳар бюджетидан ташқари пенсия жамғармаси бўлими ходими С.С.Йўлдошева нафақа ҳужжатларини расмийлаштиришда 3 йил меҳнат стажини қўшиб ёзиб бериш эвазига 200 АҚШ доллари беришини талаб қилганини ИИБга маълум қилган.

Аризага асосан шу куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда СВОЖДЛҚК департаментининг Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Самарқанд шаҳар бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими пенсия ва нафақаларни тайинлаш гуруҳи 1-тоифали инспектори С.С.Йўлдошева хизмат хонасида Н.Халиловадан 200 АҚШ доллари олган вақтида ушланган.

2018 йил 19 май куни ИЖҚК департаментининг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан С.С.Йўлдошевага нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмига асосан жиноят иши очилиб, тергов олиб борилмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)