2018 йилнинг май ойида асосий гуруҳлар бўйича озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нархларининг ўзгариши эълон қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига асосланиб, ЎзА хабар берди.
Ўтган ойда гуруч 4,2 фоизга қимматлашган бўлса, гречка (2,9 фоизга), ловия (1,4), нўхат (1,3), ун (0,6), мош (0,4) маҳсулотларида нархларнинг пасайиши кузатилди.
Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари май ойи давомида ўртача 0,2 фоизга қимматлашиб, бу эса истеъмол нархлари индексининг умумий ўсишига 0,1 фоиз даражасида таъсир кўрсатди.
Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ичида меваларнинг нархи 4,8 фоизга ўсган бўлса, сабзавотлар нархларида 13,6 фоизга пасайиш кузатилди.
Изоҳ (0)