Тошкент шаҳрида 3 қаватли бино 15 миллиард сўмдан ошиқ бошланғич нарх билан аукционга қўйилди. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.
E-ijro auksion сайтида жойлаштирилган маълумотларга кўра, бинонинг умумий майдони 2,5 минг квадрат метр бўлиб, 88 та хонадан иборат.
Дўстлик боғи ва Пушкин майдони яқинида, Глинка кўчаси,19-уй манзилида жойлашган бинода «Электротармоққурилиш» АЖ жойлашгани, бино иқтисодий суд қарори билан 2017 йил августида муҳрлангани билдирилмоқда.
Лотнинг бошланғич нархи 15,1 миллиард сўм, бўнак пули эса 756 миллион сўм этиб белгиланган.
Маълумот учун, бу пойтахтнинг марказий қисмида 15 миллиард сўмдан ошиқ бошланғич нарх билан сотувга қўйилган учинчи бино ҳисобланади.
Изоҳ (0)