• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Равзат ус-сафо». Нодир қўлёзма Россияда ўзбек олимларига намойиш этилади

    Шарқ халқларини тарихини ўрганиш, тадқиқ этишда Табарий, Наршахий, Байҳақий, Жувайний, Шарофиддин Али Яздий, Низомиддин Шомий, Ибн Арабшоҳ, Абдураззоқ Самарқандий сингари олим ва мутафаккирлар яратиб қолдирган дурдоналар катта аҳамият касб этади. Ана шундай бебаҳо тарихий асарлардан бири «Равзат ус-сафо» асаридир, деб хабар беради UZ24.

    Фото: UZ24

    Фото: UZ24

    Асарнинг илк муаллифи Мир Муҳаммад ибн Саййид Бурҳониддин Ховандшоҳ ибн Камолуддин Маҳмуд ал-Балхий — Мирхонд (1433-1498) ўрта аср тарих фанининг кўзга кўринган намояндаларидан биридир. Мирхонднинг отаси Саййид Бурҳониддин Ховандшоҳ ҳам замонасининг билимдон кишиларидан бўлиб, Темурийлар ҳукмронлиги даврида Бухородан Балхга келиб қолган.

    Мирхонд 1433 йили Балхда туғилган бўлса-да, умрининг деярли кўп қисмини Ҳиротда ўтказди. Унинг ҳаёти ва илмий фаолияти ҳақида набираси Хондамир «Хулосат ул-ахбор» китобида қимматли маълумотларни ёзиб қолдирган. Унинг ёзишича, Ҳазрат Навоий Мирхондга жуда катта моддий ва маънавий ёрдам кўрсатган, ўзининг «Ихлосия» хонақосидан бир ҳужра ажратиб берган ва ундан бир тарихий асар ёзиб беришни илтимос қилган. Мирхонд бу асарни қисқа вақт ичида ёзиб тамомлаган. 1497 йилнинг баҳорида оғир касалликка чалиниб, 1498 йилда оламдан ўтган. Асарни унинг набираси Хондамир давом эттирган.

    Фото: UZ24

    Фото: UZ24

    Бу асарнинг номи «Равзат ус-сафо фи сийрат ул-анбиё ва ул-мулук ва ул-хулафо» («Пайғамбарлар, подшоҳлар ва халифаларнинг таржимаи ҳоли ҳақида жаннат боғи») бўлиб, ундан дунёнинг яратилишидан то 1523 йилга қадар Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида бўлиб ўтган ижтимоий-сиёсий воқеалар кенг баён этилган. «Равзат ус-сафо» муқаддима, 7 та жилд, хотима ва жуғрофий қўшимчадан ташкил топган.

    Асар рангин ва жозибали тилда, содда ва равон услубда ёзилган бўлиб, илк саҳифаларданоқ ўқувчининг эътиборини ўзига тортиб олади. У жуда кўп ибратли, таъсирли, қизиқарли воқеаларни ўз ичига олади. Асар тили ва услубига кўра, ўз даврининг бебаҳо адабий ёдгорлиги ҳисобланади.

    Мазкур бебаҳо асарнинг парчалари француз, лотин, швед, немис ва бошқа бир қатор тилларга таржима қилинган. Узоқ вақт давомида ушбу асар европаликлар учун Шарқ тарихини ўрганишда муҳим манба бўлиб ҳисобланган.

    Асарнинг нодир қўлёзмаларидан бири Санкт-Петербургда, Д-203 рақами остида Россия Фанлар академиясининг шарқ қўлёзмалари институтида сақланмоқда. 1608 йилда кўчирилган, 233 варақдан иборат бу қўлёзманинг айрим саҳифаларига олтин суви югуртирилган. Мазкур китобда Тоҳирийлар давридан то Амир Темурнинг давлат тепасига келишига қадар бўлган воқеалар (820—1370 йилларда) битилган.

    6—8 июнь кунлари Санкт-Петербургда ўтадиган «Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасида мулоқотга йўл» Иккинчи халқаро конгресси иштирокчилари анжуман доирасида ушбу нодир қўлёзмани ҳам ўз кўзлари билан кўришлари мумкин.

    04.06.2018, 14:39   Изоҳ (0)   35516
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига кириш тартиби белгиланди

    04.06.2018, 14:03

    Ўзбекистон яшаш учун қулай шароитга эга давлатлар рейтингида 53-ўринни банд этди

    04.06.2018, 13:26

    Ўзбекистонда май ойида гуруч нархи 4,2 фоизга қимматлашди

    04.06.2018, 13:14

    Тошкентда 3 қаватли бино 15 млрд сўм бошланғич нарх билан аукционга қўйилди

    04.06.2018, 12:44

    Самарқанд шаҳрида янги нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолият бошлади

    04.06.2018, 12:38

    Абдулазиз Комилов Доҳада Қатар ташқи ишлар вазири билан учрашди

    04.06.2018, 12:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский ва Путин билан иккинчи учрашув Украина масаласида келишувга эришиш имкониятини яратиши мумкин - Трамп 

    Дунё | 14 август, 21:35

    YouTube ёшни сунъий интеллект ёрдамида текшириш тизимини ишга туширди

    Дунё | 14 август, 21:25

    Сурхондарёда жорий йилда 606 млрд сўмлик солиқ қарздорлиги МИБ орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 14 август, 21:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    Ўзбекистон | 14 август, 21:02

    Буни эшитиш оғриқли: бахтсиз болалар айтадиган 7 ибора

    Маслаҳатлар | 14 август, 20:50

    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

    Реклама | 14 август, 19:30

    Gentraни зинадан тушириб ҳайдаган йигитга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 14 август, 20:40

    Бельгия қуролланиш ва маълумотларни қайта ишлаш марказлари қуришга 7,3 млрд евро сарфлайди 

    Дунё | 14 август, 20:30

    Ўзбекистонда маиший чиқиндиларнинг бор-йўғи 5 фоизи қайта ишланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 14 август, 20:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.