Фарғона шаҳридаги Шароф Рашидов кўчасида жойлашган Mig Oil Metan компаниясига қарашли метан газ қуйиш шохобчасида портлашда содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Қўштепа туманида яшовчи пенсионер С.С. Nexia русумли автомобилига газ тўлдираётган пайтда машинага ўрнатилган метан газ баллони портлаб кетган.
Ҳодиса оқибатида шохобча ишчиси М.Ш. воқеа жойида ҳалок бўлган. Ёзёвон туманида яшовчи И.О. жароҳат билан касалхонага ётқизилди.
Газ баллоннинг портлаш сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)