Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси ва «Ўзбекистон-Покистон ишбилармонлар Кенгаши»ҳамкорлигида икки томонлама муносабат тарихида биринчи марта Исломобод шаҳрининг Marriott меҳмонхонасида ифторлик маросими ўтказилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Унда Покистон ҳукумат вакиллари, сиёсий ташкилотлар, зиёлилар, тадбиркорлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, дипломатик ваколатхоналар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, «Нақшбандия» ордени соҳиблари, ўзбек диаспоралари вакиллари қатнашди.
Ифторликнинг фахрий меҳмонлари Покистон пойтахти ҳокими Шайх Ансар Азиз, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Зохир Жанжуа, шунингдек, Исломобод Савдо-саноат палатаси президенти жаноб Равалпинди бўлди. Маросимда Tabani Group, Diners Group, Arshad&Co. сингари йирик компания вакиллари қатнашди.
Меҳмонларга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулот каталоглари ва зиёрат туризми бўйича турли рисолалар тарқатилган. Бир вақтнинг ўзида Ўзбекистонда ҳаж сафарлари, республиканинг тарихий шаҳарлари ҳақидаги видео-роликлар ҳам намойиш этилди.
Меҳмонлар Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси томонидан ифторлик дастури ташкил этилиши ушбу мамлакатда диний ва миллатлараро бағрикенгликни ҳимоя қилиш ҳамда ривожлантириш сингари инсонпарвар сиёсат олиб бораётганидан далолат беришини алоҳида таъкидлади.
Изоҳ (0)