Германиянинг Kicker нашри Бундеслига футболчилари ўртасида сўровнома ўтказди.
Сўровда Бундеслиганинг 18 клубидан 248 ўйинчи иштирок этди. Футболчиларнинг 35,7 фоизи Клоппни дунёнинг энг яхши мураббий сифатида эътироф этган.
Иккинчи ўриндан эса Пеп Гвардиола 31,1 фоиз овоз тўплаган ҳолда жой олди. 3-ўрин эса Юпп Хайнкес ва кеча «Реал»ни тарк этган Зинедин Зиданга насиб этди. Улар 10, 9 фоиздан овоз олди.
Изоҳ (0)