Самарқанд вилоят ИИБ ходимлари Иштихон туманида 82 ёшли отахоннинг уйида 56 килограмм гиёҳвандлик моддаси сақланаётганини аниқлади. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Халқ сўзи».
Қайд қилинишича, вилоят ҳудудида ўтказилаётган «Қорадори—2018» тадбири давомида Иштихон тумани, «Барлос» МФЙга қарашли Ҳасан-Ҳусан қишлоғида яшовчи, 1936 йилда туғилган фуқаро А.С.нинг уйи ва томорқаси кўздан кечирилди.
Отахон узумзорининг 33 квадрат метр майдонида жами 375 туп кўкнори экиб, парваришлаб келаётганлиги, шунингдек, уйи ва оғилхонасининг чордоқларида ёйиб, қуритилаётган жами 56 килограмм кўкнори борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Иштихон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)