30 май куни Сурхондарёда содир бўлган ЙҲТ оқибатида машина ичида бўлган ҳайдовчининг қизи ва бир нафар аёл ҳалок бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида яшовчи фуқаро ўзининг Nexia русумли автомашинасини Чинор ва Зардакўл маҳалласини туташтирувчи йўлда ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай қолган.
Тепаликка урилган машина ағдарилиб кетган. Натижада ҳайдовчининг автомобиль ичида бўлган 9 ёшли қизи ҳамда 53 ёшли аёл олинган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойига вафот этган.
Изоҳ (0)