Польшада 31 май, пайшанба куни Qualt 200 енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Авария оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда RMF24 хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
Фожиа хусусий авиаклуб жойлашган далада юз берди. Ҳодиса оқибатида самолётнинг эгаси ва учувчиси ҳамда йўловчи ҳалок бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, самолётнинг қулашига унинг қаноти узилиб тушиши сабаб бўлган. Ҳодиса жойида прокурор ва полициячилар иш олиб бормоқда.
Изоҳ (0)